Хайр саховат тадбирлари доирасида кам таъминланган, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган оилалар йўқланиб, моддий, маънавий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Бувайда туман бўлинмаси Бувайда қишлоғида умргузаронлик қилаётган Ҳикматой Абдукаримовани йўқлаб борди.Ҳикматой 2-гуруҳ ногирони, бир неча йилдирки ҳаста. Фуқаро дори-дармон харид қилиш, даволаниши учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг мурожаат мутасаддилар эътиборидан четда қолмади. Унга соғлиғини тиклаш учун беш миллион .сўмлик дори-дармон берилди.

Хасанқўрғонча маҳалласида умргузаронлик қилаётган Ўктамой Шерқўзиеванинг даволаниш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ечим топиб, керакли керакли дори-дармонлар олиб берилди.

«Жалоер» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Иродахон Хатамованинг оилавий шароити, муаммолари ўрганилган эди. Фарзанди болаликдан ногирон, даволаниб туриши учун малағ дори-дармон зарур. Қутлуғ кунларда хонадонга келган маҳалла фаоллари бу оилага беш миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатди.

Расулжон Камолов,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.