Унга кўра, “Меҳр-шафқат ва Саломатлик” жамоат жамғармасидаги талон-торожликлар фош этилган. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, жамғарма директори М.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамғарма директори М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.