“Манбалар ҳужум нишони Суриянинг ғарбий Ал-Ҳасака вилоятидаги Касрук туманидаги АҚШ ҳарбий базаси бўлганини айтди”, дейилади хабарда.
22 июнь, якшанбага ўтар кечаси АҚШ Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфахондаги учта ядровий обектига зарба берди.
Бу Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро авж олганидан бир ҳафта ўтиб содир бўлди.
13 июнга ўтар кечаси ЦАХАЛ Эронга қарши кенг кўламли операция бошлади. Тел-Авив Теҳронни махфий ядро дастурини амалга оширишда айблади. Ҳужумларда Эроннинг юқори мартабали ҳарбий хизматчилари ва ядро олимлари ҳалок бўлди. Эрон Ислом Республикаси душманнинг ҳарбий нишонларига ҳужум қилиш учун “Ҳақиқий ваъда 3” жавоб операциясини бошлади. Томонлар кунига бир неча марта зарбалар бериб келмоқда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳужумдан мақсад Теҳроннинг ядровий салоҳиятини чеклаш эканини айтди ва уранни бойитиш бўйича асосий объектлар бутунлай вайрон қилинганини даъво қилмоқда.
Пентагоннинг таъкидлашича, зарбаларнинг якуний натижасини баҳолаш учун вақт керак бўлади.
АҚШ Эронни тинчликка чақирмоқда, аммо тунги ҳужумга жавоб берилган тақдирда яна зарбалар бериш билан таҳдид қилмоқда.
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрон ўз манфаатларини ўзини муҳофаза қилиш ҳуқуқи асосида сақлаб қолаётганини айтди, деб хабар беради ria.ru.