Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.К.нинг ишончига кириб, уни 30 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, 11 200 АҚШ доллари ва 50 млн сўм пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.