АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 136 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Сан-Хосе-дель-Кабо шаҳридан 144,5 километр шарқда жойлашган. Ўчоғининг чуқурлиги 33 километрни ташкил этади.

Цунами хавфи эълон қилинмади, деб хабар беради mir24.tv.