Шамолнинг максимал тезлиги сониясига 75 метрга етди. Тўфон туфайли кўп қаватли уйларга зарар етди, дарахтлар ағанаб тушди ва электр узатиш тармоқларини бузиб ташлади. Ярим миллионга яқин уй электр ва сувсиз қолди. Шаҳарда меҳмонхоналар ва аэропортнинг 80 фоизига зарар етган, барча турдаги алоқа ва йўл ҳаракати тўхтатилган.

Расмийлар тўфон етказган зарарни баҳолашда давом этмоқда. Мутахассислар “Отис”ни мамлакат тарихидаги энг кучли тўфон эканини қайд этишди, деб хабар беради mir24.tv.