“Дастлабки маълумотларга кўра, 45 киши ҳалок бўлди, 47 киши бедарак йўқолди”, — деди Герреро штати губернатори Эвелин Сальгадо.

Мексика Ташқи ишлар вазирлиги душанба кунигача Европа ва Американинг тўққизта давлатидан келган 263 нафар хорижликни Акапулкодан хавфсиз жойга олиб чиқилганини маълум қилди. Ҳукумат аввалроқ бошқа давлатларнинг ўн нафар фуқароси бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берган эди.

Ҳукумат маълумотларига кўра, Герреро штатида, жумладан, курорт шаҳар Акапулкода 600 та меҳмонхона, 273 мингдан ортиқ турар-жой биноси ва 120 та касалхона ва поликлиника зарар кўрган. 200 мингдан ортиқ киши электр таъминотисиз қоляпти. Ҳарбийлар хавфли ҳудудлардан аҳоли ва сайёҳларни эвакуация қилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.