Бу БМТ тарихида биринчи марта содир бўлди. Мелания Трамп болалар, технология ва таълим мавзуларида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда DW хабар берди.

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп 2 мартда БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига раислик қилади. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц маълум қилди, деб хабар берди oz.inform.kz.

“Мелания Трамп АҚШ тарихида Хавфсизлик Кенгашида раислик қиладиган илк биринчи хонимга айланади. Бу Американинг Кенгашдаги раислигининг илк кунида юз беради”, деб ёзди у. “БМТни яна буюк қиламиз!”, деб қўшимча қилди Уолц.