Хабарингиз бор, 14 февраль куни соат 20:30 да “Миллий” телеканалида узоқ кутилган “Мендирман Жалолиддин” сериалининг премьераси бўлиб ўтди.
Премьерадан сўнг албатта фикрлар хилма хиллиги бошланди, изоҳлар ёзилди. Кўпчиликда норозилик кайфиятини уйғотган бирдан-бир жиҳат — бош ролни ўзбек актёри ижро этмагани бўлди. Бу борада Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ҳам, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам бир хилда муносабат билдиришди.
Яъни, Жалолиддин ролини турк актёри ижро этгани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Муҳими, актёларни эмас, таниқли актёрлар билан буюк тарихий сиймоларни жаҳонга танитиш. Бундан ташқари, давлат томонидан катта маблағ сарфланибди, деган фикрлар ҳам Саида Мирзиёева томонидан асосланди. Яъни сериал тўлиқ ҳомийлар кўмагида ишланган, Хусусан, бош ҳомий — “Orient Finans Bank”.