Шу йилнинг 5 апрелдан «Очиқ бюджет» ахборот порталида «Менинг боғим» лойиҳасининг 2025 йилги мавсуми бошланди.

Жараён уч босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда (5–14 апрель) фуқаролар томонидан порталга лойиҳа таклифлари киритилади.

Иккинчи босқичда келиб тушган (15–20 апрель) лойиҳалар белгиланган талаб ва мезонлар асосида саралаб олинади.

Учинчи босқичда эса (21–30 апрель) танланган лойиҳаларга овоз берилади.

Энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилиб, манзилли рўйхат асосида молиялаштирилади ва «яшил боғ» ҳамда «яшил жамоат парклари» барпо этилади.

Маълумот учун, жорий йилда лойиҳа учун жами 52 млрд сўм маблағ ажратилади. Маблағлар 208 та туман ва шаҳарларга тенг улушларда, 250 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда тақсимланади.