Танловда ёши, касбий фаолиятидан қатъий назар барча фуқаролар, хориждаги ватандошлар иштирок этиши мумкин.

Иштирокчилар 28 августга қадар ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram)даги ўз саҳифаларига Ўзбекистон билан боғлиқ энг қадрли хотиралари, таассуротлари (ёдгорликлар, тарихий бино ёки буюм, дуч келган қизиқарли ҳодисалар, шахсий муваффақиятлар ёки эришган натижалари, оилавий ёки дўстлар даврасидаги суратлар) акс этган фото ёки видеоларни жойлаштириш лозим. Сурат ва видео остига #MenUchunQadrli, #Ценю хештегларидан фойдаланиб ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (@uzbyuksalish)ни белгилаб, қисқа изоҳ-таъриф ёзиш талаб этилади.

Эълон қилинган фото ва видеолар танлов ташкилотчилари томонидан кузатиб борилади, энг фаол ҳамда ноодатий ишлар ОАВ орқали кенг жамоатчиликка намойиш этилади.
Бундан ташқари, 20 та энг қизиқарли ва оммабоп фото ва видеолар 28 август соат 20:00да овозга қўйилади. Овоз бериш жараёни 1 сентябрь соат 11:00да якунланади. Ғолиб ва совриндорларга қуйидаги совғалар берилади:
1-ўрин — ноутбук;
2-ўрин — планшет;
3-ўрин — смартфон.

Шу тариқа бир-биримизни байрам билан табриклаймиз ва яхши кайфият улашамиз. Бу бизга Ватанимиз қанчалик азиз ва у билан боғлиқ лаҳзаларимиз қадрли эканини билдиришга, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни кўрсатишга имкон беради. Мустақиллик куни байрамини кенг нишонлашга Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг.

*Танловга зўравонлик, тоқатсизликни тарғиб қилувчи, фуқаролар ҳурмат-иззатига путур етказувчи фото ва видеоматериаллар қабул қилинмайди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати