Товар моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.З. бошқарувидаги “Mercedes-benz vito” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автоулов юкхонасида божхона назоратидан яширилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати салкам 6 580 000 сўмлик
112 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.