MLS мавсуми давом этар экан, аргентиналик футболчи Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичига чақирилади.
“Лео камида учта ўйинни ўтказиб юборади. У бошқа футболчилар каби терма жамоага чақирилади. Баъзида жамоа уларсиз ҳам ғалаба қозонишда давом этиши керак”.
Месси Аргентина терма жамоасининг сентабрь ойида Эквадор ва Боливияга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида иштирок этмоқчи, шу боис у “Интер Майами”нинг “Лос-Анжелес”, “Канзас-Сити” ва “Атланта Юнайтед”га қарши ўйинларини ўтказиб юборади, деб хабар беради sport24.ru.