Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель  Месси Панамага қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида (2:0) жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Ушбу гол Лео учун профессионал фаолиятидаги 800-гол бўлди.

У клублар сафида ("Барселона", «ПСЖ») 701 та, терма жамоа таркибида эса 99 та гол муаллифига айланган.