Бунга Лионель жамоаси МЛС плей-офф босқичига чиқа олмагани сабаб бўлиши кутилмоқда. Бу йилдаги охирги ўйинини клуб 21 октябрь куни "Шарлотт" билан ўтказади, ундан кейинги расмий баҳс 2024 йил февраль ойида бўлиб ўтади.
Трансферлар бўйича мутахассис Руди Галеттига кўра, Саудия Арабистони клубларидан бири аргентиналикни ушбу оралиқда ижарага олишга ҳаракат қилиб кўради.