Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида металлургия саноати корхоналари томонидан 55,2 трлн. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мазкур тармоқнинг физик ҳажм индекси 103,7 фоизни ташкил этди.
Металлургия саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилояти (56,7 %), Тошкент вилояти
(36,2 %) ҳамда Тошкент шаҳри (5,6 %) ҳиссасига тўғри келди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 859,4 млн. АҚШ долларлик металлургия саноати маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Бу республика умумий экспорт ҳажмининг 6,9 фоизини ташкил этди.