"Тошкент метрополитени" ДУКнинг хабар беришича, ушбу эркакка нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат шу йилнинг 27-сентябрь санасида содир этилган. Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, айни вақтда белгиланган тартибда фуқарога нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Шу ўринда йўловчилардан метрополитендан фойдаланиш вақтида белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш ва тозаликка риоя қилишларини сўраймиз, — дейилади хабарда.