Яъни 2022 йил 9 июль — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени тонгги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 га қадар ўз иш фаолиятини олиб боради.

2022 йил 10,11,12 июль кунлари эса дам олиш куни учун тасдиқланган жадвал асосида яъни соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.