Хусусан, суднинг қарорларига асосан қарздор «Фориш Агро Азия» МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига жами 195.2 млн сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд.
Қарздор «Фориш Агро Азия» МЧЖ нинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, корхонанинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган ва инкассо топшириқномаси қўйилган.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида қарздор «Фориш Агро Азия» МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 195.2 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди.
***
М.Урдушев билан турмуш ўртоғи ўртасида ўзаро юзага келган келишмовчилик боис, Ф.Урдушева судга мурожаат қилади ва суднинг қарори қабул қилинади .
Шундан сўнг, Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 08.11.2018 йилдаги қарздор М.Урдушевдан ундирувчи Ф.Урдушева фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушади.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.Урдушевдан ундирувчи Ф.Урдушева фойдасига жами 32 млн 362 минг сўм алимент пуллари ундирилиши билан биргаликда ҳамкор ташкилотлар билан қилинган тушунтириш ишлари натижасида ушбу оила ярашувига ҳам эришилди.
Ўйлаймизки, ушбу оила фарзандлари келгусида одобли, билимдон ва ақлли ҳамда меҳнатсевар бўлиб вояга етади.
***
Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувида суд қарорларига асосан қарздор «Зафарабод пахта тозалаш» АЖ ҳисобидан ундирувчилар давлат фойдасига 11.876.870 сўм давлат божи, «Жиззахнефтбаза» УК фойдасига 47.043.100 сўм қарз, "Tarozi klass" МЧЖ фойдасига 19.418.948 сўм қарз, «Тех-сервис» МЧЖ фойдасига 20.577.453 сўм қарз, «Жиззах вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» бошқармаси фойдасига 12.528.734 сўм қарз, "Jizzax qurilish trans« МЧЖ фойдасига 19.073.327 сўм қарз, »Begali trans servis« МЧЖ фойдасига 4.251.966 сўм қарз, »Имкон омад сервис" МЧЖ фойдасига 42.892.720 сўм қарз, Зафаробод туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1.575.883.413 сўм солиқ қарзи жами 1.753.546.531 сўм қарздорликлар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида юқорида кўрсатилган қарздорлик 23.06.2020 йилда қарздор «Зафаробод пахта тозалаш» АЖдан тўлиқ ундирилди ва ундирилган маблағлар шу кунинг ўзида тадбиркорларнинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси
Жиззах вилоят бошқармаси
матбуот хизмати