Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 25.02.2012 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.К.дан ундирувчи Р.О.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 15.03.2012 йил Нукус туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, мазкур ижро ҳужжати келиб тушган даврдан бошлаб алимент нафақаси қарздор ота томонидан тўланиб келинган. Лекин, 2018 йил охиридан 2020 йил март ойига қадар алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги боис, бўлим ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб Нукус тумани Маъмурий судига тақдимнома киритилган ва суд томонидан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Шунга қарамасдан, тегишли хулоса чиқармаган ота, давлат ижрочиларининг бир неча бор огоҳлантиришларига қарамасдан, алимент нафақасини 3 ойдан ортиқ муддат давомида тўламаган.

Шундан кейин, қарздор ота алимент пулларини 2 ойдан ортиқ мобайнида тўланмаган тақдирда келиб чиқиши мумкин бўлган жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилгандан сўнг, қарздор томонидан фарзандларининг моддий таъминоти учун белгиланган 17,5 млн. сўм алимент пуллари ундирувчи Р.О. га ундириб берилди.