Бироқ олинган маблағларни ойма-ой белгиланган жадвал асосида қайтариш лозим бўлсада, бунга жамият томонидан маъсулиятсизлик билан ёндошилади. Натижада, графикга амал қилинмаганлиги боис, даъво аризаси киритилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қўшимча жавобгар Абдулхаким Абдуллаевга тегишли бўлган мол-мулк ҳисобидан банк фойдасига 135.760.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинади.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олиниб, давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатда ижро иши қўзғатилди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга суд қарорининг ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилади ва бир неча бор огоҳлантирилади.  Олиб борилган ижро ҳаракатлари самара бериб, жорий йилнинг 10 июнь куни қарздорлик банк фойдасига ундириб берилди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси