АҚШда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият туфайли “Microsoft” компанияси ушбу мамлакатда фаолият юритувчи ходимлари учун масофавий ишлаш имкониятини янада узайтиришга қарор қилди.
CNNнинг хабар беришича, ушбу формат яна бир неча ой давомида уларга тақдим этилади.
Қайд этилишича, Америка корпорацияси раҳбарияти масофадан туриб ишлаш режимининг 2021 йил 19 январгача узайтирилишини эълон қилган.
Кенгашнинг таъкидлашича, “Microsoft” офислари жойлашган мамлакатнинг ҳар бир минтақасида маҳаллий даражада вазият кузатиб борилмоқда. Ва айни шунга қараб, масофавий ишлаш режимини "олиб ташлаш" шартлари фарқ қилиши мумкин.