Хабарларга кўра, "WordPad" матн муҳаррири "Windows" операцион тизимининг эскирган функциялари рўйхатига қўшилди. "Microsoft" иловаси узоқ вақтдан бери янгиланмаганини ва компания уни ишлаб чиқишни режалаштирмаганини айтди.  Кейинги катта янгиланишда "WordPad" бутунлай олиб ташланади.

Фойдаланувчиларга ".doc" ва ".rtf" каби бой матнли ҳужжатлар учун "Microsoft Word" дастуридан, ".txt" каби оддий матнли ҳужжатлар учун "Windows Notepad"дан фойдаланиш тавсия қилинди.