Хусусан, қариндошларига пул ўтказиш мақсадида мобил иловадан фойдаланиш жараёнида меҳнат мигранти ҳисоб рақамидан пул ечиб олиш ёки унинг номига юқори фоизли кредитлар расмийлаштириш каби муаммолар учрамоқда.

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қатор суриштирув ишлари бошланган.

“Шу муносабат билан юртдошларимиздан банк хизматларидан, хусусан, пул ўтказиш тизимларидан фойдаланишда еҳтиёткор бўлишни, шахсий маълумотларни ҳеч кимга маълум қилмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.