Таъкидлаш жоиз, фуқароларни хорижга ишга жўнатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш учун лицензия олган хусусий бандлик агентликлари реестрида эса "AGROSTAFF RS" ташкилоти мавжуд эмас.

Юқоридагиларни инобатга олиб, "AGROSTAFF RS" ташкилоти фаолияти ноқонунийлигини маълум қиламиз.

Шу билан бирга, 2022 йилда Сербияга индивидуал тартибда ишга борган юртдошларимиз томонидан иш ҳақи ва яшаш шароитлари юзасидан кўплаб шикоятлар келиб тушган.