Маълум бўлишича, жисмоний омиллар хотирани, ижтимоий омиллар эса миянинг фикрлаш зонасини зарарсизлантирар экан. Ҳавонинг  ифлосланиши, камбағаллик ва ижтимоий нотенглик биргаликда миянинг соғломлигига таъсир кўрсатади.

34 та мамлакатдан тўпланган  халқаро тадқиқотчилар гуруҳи нима учун бир хил одамлар мияси бошқа бирларникига қарганда тезроқ қаришини аниқлаш мақсадида кенг кўламли таҳлил олиб боришди. Натижалар шуни кўрсатдики, асосий масала фақат ирсият (генетика) ёки ҳаёт тарзигагина эмас, шу билан бирга нафас оаётган ҳавонинг тозалиги ва ижтимоий кўмак даражасига ҳам алоқадор экан.

Олимлар бу борада 18 мингдан зиёд кишини ўрганиб чиқиб, атроф-муҳитга оид 73 та турли омиллар таъсирини баҳолашди. Хусусан, ҳаво ифлосланиши, иқлим шароити, яқин атрофдаги хиёбонлар сони, фойдаланаётган сув сифати, шунингдек яшаб турган мамлакатдаги ижтимоий нотенглик ва сиёсий аҳвол асосий ўрин эгаллаган.

Асосий натижа эса кутилмаган хулосани кўрсатди. Яъни бу масалада хавф солувчи омиллар шунчаки қўшилиб кетмай, балки бир-бирини синдемия тамойили асосида кучайтиради. Яъни икки-учдан ортиқ касалликлар  бирлашиб саломатликка янада кўп зиён келтиради. Масалан, камбағаллик, ёмон экология ва ижтимоий кўмакнинг йўқлиги бирлашса, уларнинг ҳар бири  алоҳида кўрсатадиган  таъсирдан анча кшпроқ хавф солади.

Яхши экология, ҳукуматнинг тўғри ижтимой сиёсати, фуқаролик жамиятини  мустаҳкамлаш – ҳар бир олам мияси узоқ муддат яхши ишлаб туришининг гаровидир, деб тасдиқлайди халқаро тадқиқотчилар.

Хуллас тадқиқотчи олимлар гуруҳи бу борада 2 та асосий таъсир манбаини аниқлади. Булар:

  • Жисмоиний омиллар (ифлос ҳаво, жазирама, “яшил зона” йўқлиги мия тизимида салбий ўзгаришларга етаклайди ва аввало, миянинг хотира ва ҳис-туйғу ҳолатига таъсир кўрсатади. Бу қон томирлар шамоллаши ва зарарланиши билан боғлиқ.  
  • Ижтимоий омиллар (камбағаллик, ижтимоий номутаносиблик, ёлғизлик) миянинг фикрлаш ва ижтимоий хулқ-атворга жавоб берадиган қисми қариш жараёнини тезлаштиради.

Мазкур тадқиқот гуруҳи раҳбари Агустина Ибаньеса сўзларига қараганда муҳитнинг барча таъсири тўплами мияга деменция (ақлий заифлик)  каби хатарли касалликлардан ҳам кўпроқ зиён етказиши мумкин.    

Олимлар (тадқиқот муаллифлари) хулосасига кўра, тиббиёт ходимлари, экологолар,  шаҳарлар ҳудудини режалаштириш, ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича мутахассислар ва сиёсатчилар биргаликдагина аҳоли мияси узоқ вақт соғлом фикрлаши ва ишлашига ижобий таъсир кўрсата олади.