Бу ҳақда Италиянинг Corriere della Sera газетаси хабар берди.
Полиция ва қутқарувчилар воқеа жойида ишламоқда. Прокуратура бехосдан одам ўлдириш бўйича тергов бошлади. Ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис қилгани ва охирги бекатда тўхтамагани билан боғлиқ версия ҳам кўриб чиқилмоқда. У енгил жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди. Дастлабки маълумотларга кўра, транспорт воситаси юқори тезликда ҳаракатланган.
Рельсдан чиқиб кетгандан сўнг, трамвай бино томон ҳаракатланиб, пиёдаларни уриб юборди, деб хабар берди report.az.