Олдинги тадқиқотлар милк ва миядаги яллиғланиш ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатганди. Энди олимлар оғиз бўшлиғида патоген бактериялар мавжудлиги шароитида мия ҳужайраларида қандай ўзгаришлар юз бериши мумкинлигига эътибор қаратишди. Бунинг учун мутахассислар микроглия ҳужайраларни – Альцгеймер касаллиги билан боғлиқ амилоид тиқинларни олиб ташлайдиган оқ қон ҳужайраларини ўрганишди.

Тадқиқотчилар тажриба давомида сичқонларнинг милк касаллигига сабаб бўлган оғзидаги бактерияларни ўрганишди. Улар бактерияларнинг мияга кириб қолганини аниқлашди. Кейин олимлар мия микроглия ҳужайраларини ажратиб олишди ва уларни оғиз бактерияларига таъсир эттиришди.

Маълум бўлишича, оғиз бўшлиғида патоген бактериялар мавжуд бўлганда, микроглия ҳужайралари ҳаддан ташқари фаоллашган, нейрояллиғланишни рағбатлантирган ва амилоид тиқинларнинг йўқ қилинишининг олдини олган. Бошқача айтганда, милкда яллиғланиш мавжудлиги оғиздаги микроорганизмларнинг қон оқимига кириб, тананинг бошқа қисмларига, шу жумладан мияда айланиб юришига имкон беради.

Бу кашфиёт Альцгеймер касаллигининг олдини олиш ва даволаш бўйича анча самарали стратегияларни ишлаб чиқишга ёрдам беради, деб хабар беради lenta.ru.