Таъкидланишича, кеча, 3 июль куни соат 13:30ларда, Андижон шаҳар “Гумбаз” МФЙ, Бобуршох кўчасида, ҳайдовчи (Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходими, кичик сержант) 1992 йилда туғилган Р.И. ўзининг бошқарувидаги "Патриот" русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида, ўзи билан бир йўналишда орқадан ҳаракатланиб келаётган, 1999 йилда туғилган Б.М. ўзининг “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариш давомида оралиқ масофани сақлай олмасдан “Патриот” автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада ҳар иккала автомашиналар теҳник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
"Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.