Онлайн шаклида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг Италиядаги Элчиси Отабек Акбаров иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, Элчихона Италиянинг «Opera» компанияси билан учта йўналиш бўйича, жумладан соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳам сал кам икки йилдирки, фаол ҳамкорлик қилиб келяпти экан.
Томонлар Наманганда Италия технологияларига асосан Эндокринологик марказни қуриш лойиҳаси бўйича ҳамкорликнинг имкониятлари ва аниқ йўналишларини муҳокама этдилар. Ундаги инновацияларнинг бири — қаерда талаб бўлса, ўша ерда «талаб бўйича» эндокринологик текшириш учун ҳаракатчан бригадалар шакллантиришдан иборат.
Музокаралар давомида замонавий операция заллари, беморлар ва улар билан бирга бўладиган барча оила аъзолари учун барча шароитлари мужассам бўлган Бош Эндокринологик марказини ташкил этиш, яъни меҳмонхона қуришни режалаштириш каби лойиҳанинг босқичлари муҳокама этилди.
«Opera»нинг аввалдан мўлжаллаган ҳисоби бўйича ушбу лойиҳага жалб этилиши керак бўлган инвестиция тахминан 12 миллион еврони ташкил этади.
Музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ва Италиянинг «Opera» компанияси ҳамкорлиги доирасида амалга ошириладиган яна бошқа лойиҳалар ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.
Паоло Де Анжелис сўзларига кўра, Италиянинг тиббий туризм бўйича катта тажрибаси бор экан. Ихтисослашган Италия шифохоналарига беморлар бутун Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан даволанишга келар экан.
«Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги бундай маркази билан ўз ҳудудида катта салоҳиятга эга бўлади. Юртингиз Марказий Осиё тиббиётида муҳим роль ўйнаши мумкин», — деди у.