Унда касаллликни эрта аниқлашда, айниқса рак касаллигини аниқлашда энг сўнгги ютуқларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди.
1896 йилда ташкил топган компания бугун in vitro ташхислаш ва онкологик касалликларни гистологик ташҳислаш соҳасида пешқадамлардан бири саналади.
Мазкур учрашувда компаниянинг ўз тарихи давомида касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш бўйича янги имкониятларни излашда давом этиб келиши таъкидланди. Шунингдек, юртимиз мутахассисларининг малакасини ошириш жуда муҳимлиги ҳам.
Томонлар ташхислашда юқори самарали технологияларни жорий этиш, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш тизимининг ўсиб бораётган харажатларини қисқартириш имкониятларини муҳокама этдилар. Бугун Соғлиқни сақлаш тизимининг қимматлашиб боришида сурункали касалликлар, шунингдек, аҳоли орасида ёши улуғлар сонининг ошиб бориши катта роль ўйнайди. Тажрибада кўринишича, касалликни эрта аниқлашда ёрдам берадиган in vitro ташхислаш даволаш натижаларини яхшилашга ҳам таъсир ўтказади, демак, харажатларнинг камайишига ҳам.
Аниқ мисол тариқасида Альцгеймер биокамераларига тестни келтириш мумкин. Унинг натижасида бемор нурланмайди. Яъни in vitro ташхислаш бемор учун кераксиз бўлган ётқизиб даволаш, унга ҳеч қанақанги натижа бермайдиган бесамара муолажаларнинг олдини олишга ёрдам беради. Масалан, антибиотиклардан таъсирланувчанликка тест жуда талабгор саналади.
Музокаралар давомида томонлар касалликни ташхислаш, жумладан одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ВИЧ) ва туберкулезни молекуляр ташхислаш, ҳамда лаборатория инфратузилмасини оптималлаштириш каби йўналишларда келгусидаги ҳамкорликни ишлаб чиқиш, шунингдек бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.