Тадбирни институт ректори Феруза Мадраҳимова очиб берди ҳамда барча заҳматкаш ва фидойи педагогларни байрам билан самимий муборакбод этди. Мамлакатимизда педагогларга қаратилаётган эътибор ҳақида сўзлаб, касбининг жонкуяр эгаларига илмий ва ижодий зафарлар тилади.
Ҳурматли меҳмонларнинг тилаклари, ранг-баранг саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки шукуҳ бағишлади. Айниқса, институт талабаларининг ижодий ишлари кўргазмаси, шунингдек, Хонатлас фестивали барчада унутилмас таассурот қолдирди.
Тадбирдан сўнг институт профессор-ўқитувчилари ва меҳмонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, таомилга кўра ош тортилди.
Миллий либослар кунида барча профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчилар, талабалар фаол иштирок этди. Ушбу кўргазма қалбида миллийлик руҳи уфуриб турган барчани том маънода бирлаштира олди.
Миллатнинг дунёда мавжудлигини кўрсатадиган ўзига хос қадриятларидан бири миллий либосларидир. Ўзлигини сақлаб қололмаган миллат жисмонан мавжуд бўлса ҳам, вақтлар силсиласида маънан йўқликка маҳкум.