Жумладан, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик-танловининг ўтказилиши ҳам бунинг айни исботи.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ 112-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартидаги 237-сон Қарори ижросини

таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14-19 ноябрь кунлари Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда

Тошкент шаҳар саралаш босқичлари юқори савияда ўтказилди.

Танловнинг Республика босқичи Туркистон санъат саройида ўтказилди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.