Маълум қилинишича, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қўғирчоқ театри рассоми” ва “Амалий санъат: бадиий заргарлик” бакалавриат таълим йўналишларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2021/2022 ўкув йилидан бошлаб «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби», «Ўзбекистон Республикаси халк рассоми»,  «Ўзбекистон Бадиий академиясининг хақиқий аъзоси» фахрий унвонлари – профессор илмий унвонига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвонлари - доцент илмий унвонига тенглаштирилади.