Танловда таниқли ва ёш хонандалар, композитор ҳамда бастакорлар тинчлик ва гўзаллик, меҳр-оқибат ва муҳаббат ғояларини, инсон қадрини улуғлайдиган, юксак ватанпарварлик туйғуларини тараннум этадиган янги мусиқий асарлари билан иштирок этишлари мумкин.

Танлов учун тайёрлаган ижод намуналарингизни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг «@uzbekkonsert_navruz»  телеграм ботига юборинг.

Танловда ғолиб бўлган санъаткор ва ижрочилар мамлакатимизда ўтказиладиган нуфузли байрам тантаналарида иштирок этиш ҳамда қуйидаги пул мукофотларини қўлга киритиш имкониятига эга бўлишади:

1-ўрин учун 50 млн. сўм,

2-ўрин учун 40 млн. сўм,

3-ўрин учун 30 млн. сўм.

Аризалар жорий йилнинг 1 февралидан 20 февралига қадар қабул қилинади.

Танлов ғолиблари 2023 йилнинг 10 март куни эълон қилинади.

Қўшимча маълумотларни (95) 194-23-23 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Ўз истеъдод ва маҳоратингизни намоён этиб, Наврўзнинг кўрки ва тароватини оширишга, гўзал байрамимизни янада мазмунли ўтказишга ҳисса қўшинг!