Қарорга кўра, ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ҳар 2 йилда 3 минг нафар миллий статистика тизими мутахассисларини ўқитиб бориш имконини яратиш;
  • яширин ва креатив иқтисодиётни баҳолаш мақсадида статистика методологиясини такомиллаштириш.

Қарорга билан Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Институт) фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Институтда қуйидаги курслар ташкил этилади:

  • вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотларини юритиш, статистика услубиётларини ишлаб чиқиш ва очиқ маълумотлар портали билан ишлашга масъул бўлган ходимлари учун ҳар 2 йилда шартнома асосида 48 соатгача бўлган малака ошириш курслари;
  • статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар, жумладан, тадбиркорлар учун зарур амалий кўникмаларни ривожлантириш бўйича ўқув курслари.