Жорий йилнинг 25 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғриси»да видеоселектор йиғилишида ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича фикрлар таъкидлаб ўтилди. Бунга асосан Мингбулоқ тумани 5-тоифага киритилган.
Наманган вилояти ҳокимининг топшириғига асосан вилоят ишчи гуруҳи ташкил этилиб, туманни 5-тоифадан чиқариш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда аҳолини камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш, туман ихтисослашувидан келиб чиқиб, драйверларни ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо йўналиши бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш якуни бўйича барча масъулларга туман Дастурини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.