Бюронинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан бу борада тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 8 ойи якуни билан бўлим томонидан умумий миқдори 28 млрд 854 млн сўмлик 7538 та ижро ҳужжатлари тамомланди.

Бўлим томонидан алимент ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ундирувчилар фойдасига маблағларни ундириб бериш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2015 йил 14 март кунидаги қарорига кўра Қурбонов Ғуломжондан ундирув Шаҳноза Дадамирзаева фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва давлат ижрочиси томонидан алимент маблағини вақтида ундириш чоралари кўриб келинмоқда.

Ўз ўрнида қарздорга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида» низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилгани тушунтириб ўтилди.

Фуқаро Ғ.Қурбонов ўз фарзанди вояга етгунга қадар алимент маблағини тўлашини сўраб ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқариб беришни сўрайди. Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, 18 ёшга қадар ҳисобланган 30 млн сўм алимент пулини тўлаб берди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

Ёки бўлмаса, бўлим иш юритувига олинган пандемия даврида карантин қоидаларни бузган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни давлат фойдасига ундирилиши ҳам таъминланмоқда. Жумладан, ўтган даврда 85 млн сўмлик маъмурий жарималар ундирилди. Тижорат банклари фойдасига ундириш билан боғлиқ жами 2 млрд 100 млн сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси амалда тамомланди.

Жаҳонгир Раҳимов, 

МИБ Мингбулоқ туман бўлими бошлиғи