Аҳолига янада қулай бўлиши ҳамда имконияти чекланган шахсларга кўмаклашиш мақсадида Наманган вилоятида ҳам “Сайёр” давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган

Хусусан, 2020 йил 9 ойи давомида вилоят бўйича 428 423 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, 2021 йил шу кун ҳолатига 558 586 тани (130%) ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 130 163 тага (30 %) ортди. Хусусан, Мингбулоқ туманида истиқомат қилувчи 128,4 мингдан ортиқ аҳолига хизматлар кўрсатишда ушбу Марказнинг ўрни беқиёсдир.

Бугунги кунда туман Марказига бир кунда ўртача 250 тадан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан мурожаатлар қилиниб, уларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларга қулай, сифатли ва шаффоф тарзда давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

— Давлат хизматлари марказлари халқ томон ташланган илк дадил қадам бўлди, — деди Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов марказ биносининг очилиш маросимидаги нутқида. — У биринчилардан бўлиб,  бюрократия ва қоғозбозликка жиддий зарба берди.  Бундай даргоҳлар ҳар бир туманда очилаётгани биз учун ҳам катта енгиллик берганини таъкидлаш жоиз.

Ушбу марказ биносига одатдагидан фарқли равишда, ФҲДЁ бўлимлари жойлаштирилиб, халққа сифатли хизмат кўрсатишлари учун барча шароитлар яратилди.