“Маҳаллабай” ишлаш тизими ва Андижон намунаси асосида Наманган вилояти Мингбулоқ туманида ҳар бир маҳаллалар бўйича соҳалар кесимида кооперациялар ташкил этилмоқда. Вилоят иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси маълумотига кўра:
- Қолгандарё МФЙда тикувчилик кооперацияси;
- шу маҳаллада паррандачилик кооперацияси;
- Гулистон МФЙда чорвачилик кооперацияси;
- Қўшқишлоқ МФЙда биогомус кооперацияси;
- Меҳнатобод МФЙда чарм-пойабзал ва сумка ишлаб чиқариш кооперацияси;
-Яккатол МФЙда паррандачилик (Ўрдаклар) кооперациялари ташкил этилади.
Уларга ҳар бир маҳаллада 100 тадан хонадонлар қамраб олинади. Кооперацияларни ташкил этиш бўйича ер майдонлари ҳамда бўш турган бинолар танлаб олинмоқда.
Бундан ташқари, Тегирмонбоши МФЙ ҳудудида ўрмон хўжалигига тегишли 10 гектар ер майдонидан 1 гектар очиқ ер майдонида яшикчилик кичик саноат зонаси ҳам ташкил этилади. Ҳозирда ер текислаш ишлари бошлаб юборилган.