Ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича шу йилнинг 12 сентябрь куни соат 13:32 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Осиё кўчасида, автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга юборилиб, ёнғин соат 13:37 да батамом ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.