Бугун — 10 май куни «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент ҳаво йўналиши орқали махсус (чартер) рейс ҳам ташкил этилади. Шунингдек, бугун яна Тошкент-Сеул-Тошкент йўналишида чартер рейс қўйилиши кутилмоқда. 8 май куни БААдан ватандошларни олиб келиш учун ҳам чартер рейс ташкил этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 7 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонга қайта олмаган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларимизни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа давлатлардан олиб келинишини айтган эди.