Тадбирда АҚШда истиқомат қиладиган ватандошлар, шунингдек, Ўзбек тили ва маданияти ихлосмандлари клубининг хорижлик аъзолари қатнашди. Улар орасида АҚШ, Мексика, Греция, Италия, Ямайка, Қозоғистон, Қирғизистон, Перу, Хитой, Канада ва бошқа давлатлар фуқаролари бор эди.
Бадиий кечада Алишер Навоийнинг кенг ва серқирра ижодидан намуналар, қолаверса, келажак авлодларга қолдирган ўгитларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Анжуманда иштирокчилар Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш бўйича амалга ошираётган ишларни юқори баҳолади. Ушбу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди.
Тадбир якунида АҚШ ҳудудида навоийхонлик кечаларини мунтазам ўтказишга келишиб олинди.