Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси — 2000 йилда туғилган А.Х. чорраҳада ҳаракатланаётган вақтда чапга бурилиш қоидасини бузиб, хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган инспекторга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчилар ва пиёдаларни ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.