Жумладан, Миср Заргарлик қўмитаси раиси Ихаб Вассеф, «Kirmena Jewellery» компанияси таъсисчиси Мамдух Абдалла Габала, «King Gold» таъсисчиси Шакер Файзи Шакер ҳамда «Helwan» университети профессори Карам Мосаад Ахмед Мохамед Фараг куннинг биринчи ярмида «Gold Moon Tashkent», «Uzgold Jewellery» ҳамда «Silkway Jewellery Manufacture» корхоналарини бориб кўрди.
Куннинг иккинчи ярмида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Ҳакимов ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашув бўлиб ўтди.
Мисрлик мутахассисларнинг мамлакатимизга ташрифи давом этади ва 28 февралда меҳмонлар Олмалиқ кон металлургия комбинати ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига, шунингдек 1 мартда Бухоро вилоятига ташриф буюриши ва вилоят ҳокими ҳамда вилоятдаги ҳунарманд ва заргарлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.