Мутахассисларнинг фикрича, сайёра ва унинг ҳалқаси орасидаги масофа бундай тизимларнинг шаклланиши ҳақидаги мавжуд назарияларга зид келади. Боиси, улар митти сайёра юзасидан 4,1 минг километр узоқликда жойлашган.

“Қуёш тизимида илгари номаълум бўлган ҳалқа тизимининг топилиши, айниқса, уни Кварардан бунчалик узоқ масофада топилишини кутмаган эдик. Бу сайёралар атрофида газ ва чангдан иборат ҳалқа қандай ҳосил бўлиши ҳақидаги ғояларимизни шубҳа остига қўяди”, дейди университет профессори Вик Диллон.

Қайд этилишича, астрономлар митти сайёрани Gran Telescopio Canarias телескопига ўрнатилган HiPERCAM камераси ёрдамида кузатган.

Бу митти сайёранинг диаметри 1,12 минг километрни ташкил этади ва унинг атрофида 170 километрлик Вейвот йўлдоши айланади, дейилади korrespondent.net сайтида.