Ишлаб чиқувчилар тушунтирганидек, уларнинг усули электроэнцефалограмма ёрдамида миянинг лимфа томирлари ишини кузатишга асосланган. Бу технология Альцгеймер, Паркинсон, қандли диабет, мия шишларини аниқлашда қўлланилиши мумкин.
Олимлар миянинг лимфа томирлари ишини кузатиб боришади, чунки улар унинг тўқималаридан суюқликларни ва улардаги нейронларнинг фаолиятини жиддий равишда бузиши мумкин бўлган чиқиндилар ва токсинларни олиб ташлайди. Мисол учун, ҳар куни мия тўқималарида ишлаб чиқариладиган бета-амилоиднинг тўпланиши Альцгеймер касаллигининг ривожланишига туртки бўлиши мумкин, дейилади rg.ru сайтида.