Катталар ўртасидаги беллашувларда Жамшид Тиллаев, Зафар Рашидов ва Асрорбек Анваржонов ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритган бўлса, Қарши Усмонов финалга қадар жангларда зафар қучган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, терма жамоа аъзолари Фирдавс Ҳайитматов, Шамшод Шукуров, Исломбек Қодиров, Ҳумойиддин Мухторов, Наталя Қодирова, Ўғилой Жуманова, Гулсара Қозоқбоева ҳамда Машҳура Йўлдошева бронза медали соҳиби бўлди.  

Медаллар жамғариш бўйича 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиққан Тожикистон терма жамоаси иккинчи, 3 та олтин ҳамда 1 та кумуш тўплаган Украина термаси учинчи бўлди. 
Ёшлар ўртасидаги беллашувларда Зафаржон Асатов, Миржалол Ўролов, Музаяна Садриддинова ҳамда Хуршидахон Розиқова ўз вазн тоифаларида жаҳон чемпионига айланди.  

Фирдавс Атамурадов, Сарварбек Ҳасанов, Раъно Насреддинова, Маҳлиё Абдуманнопова кумуш медали билан тақдирланди. Жаҳон чемпионатининг бронза медали Шоҳжаҳон Темиров, Илҳомжон Борисов, Сухроб Бойматов, Исломбек Қувончев, Юсупбой Аҳмедов, Мирзоҳид Собиров, Мусинжон Мўминжонов, Одинахон Абдуғаниева, Шоҳсанем Аманиязова, Хадичабону Турсунқуловага насиб қилди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 4 тадан олтин ва кумуш ҳамда 10 та бронза медалига сазовор бўлган ҳолда жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.