Маълумот ўрнида айтиш мумкин, бугунги кунда ҳудудларда жами 222 та асосий ва 126 та қўшимча эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмокда. Шу билан бир қаторда, 60 та мобиль бригадалар ташкил этилган эди. Бу бригадалар таркибига махсус ўқитилган хавфсиз эмлаш ишлари олиб борадиган мутахассис, тиббий кўрик ўтказиш учун малакали врачлар киритилиб, шаҳар-туман Тиббиёт бирлашмалари томонидан махсус автотранспортлар бириктирилган.
Мазкур бригадалар марказдан узоқроқда яшовчи аҳоли ва эмланиш учун ажратилган ташкилотларга хизмат кўрсатмоқда.
Ҳозирда барча шаҳар-туманларда мобиль бригадаларнинг фаолияти жадаллашган. Жумладан Оҳангорон шаҳрида меҳрибонлик ва қариялар уйларида биринчи босқич эмлаш жараёнлари ўтказишди.
Шунингдек, Ангрен шаҳрида ҳам мобиль бригадалар томонидан тиббиёт муассасаларида, Зангиота тумани Кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, эмлашлар ўтказилмоқда.
Ҳозирча эмлашлардан сўнг, ҳеч бир фуқарода ножўя таъсирлар кузатилмади.
Эслатиб ўтамиз; шу бугунги кунга қадар, вилоятда 9 166 нафар фуқаро эмланган бўлиб, шундан 4874 нафари Astra Zeneca вакцинаси билан, 4291 нафари эса ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси ёрдамида эмланди.
Шу ўринда яна қўшимча маълумот: 9 апрель куни вилоятда яна 23 нафар киши коронавирус билан касалланганган.
Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси