Бутун дунёда вакциналар ишлаб чиқариш кўпайиб бораётганини ҳисобга олсак, коронавирус пандемияси 2022 йилнинг кузида тугаши мумкин, — деди Бансел.
“Aгар сиз сўнгги олти ой мобайнида бутун саноат бўйлаб ишлаб чиқариш қувватининг кенгайишига назар ташласангиз, келгуси йилнинг ўрталарига қадар ер юзидаги ҳамма одамларни эмлаш учун етарли доза пайдо бўлиши керак”, деди AҚШ фармацевтика компанияси раҳбари.
Эмлашдан бош тортганларга келсак, Moderna компанияси бош директорининг сўзларига кўра, уларнинг ҳаммаси коронавирус билан касалланишади, чунки ҳозирда дунёда ҳукмронлик қилаётган дельта штамми юқумли. Банселнинг сўзларига кўра, нормал ҳаётга тўлиқ қайтиш бир йилда ҳам кузатилиши мумкин.